Ўзбекистонга от олиб кирмоқчи бўлган контрабандачилар ушланди
Олам
−
17 Сентябрь
9030Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 34 бош йилқини Ўзбекистонга ўтказишга уринган контрабандачилар қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Ўш вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ва Ўзган туманининг Кўк-Тош участкаси чегара хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 15 август куни олиб борилган текширув натижасида аниқланишича, гумонланувчи Б.T.Ж. Ўзбекистон фуқароси Ҳабибулла билан келишиб, Ўзган шаҳридаги чорва бозоридан 24 бош от сотиб олган. У 80 минг қирғиз сўми миқдорида пул мукофоти олиб, чегара чизиғида муҳандислик иншоотлари мавжуд бўлмаган ҳудуд орқали ҳайвонларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринган.
Шунингдек, Оқси тумани Қора-Тобо қишлоғида содир бўлган воқеа жойида 1999 йилда туғилган K.У.Б. 10 бош отни ҳаракатга келтирмоқчи эди. Қирғизистон қонунчилигига кўра, олиб қўйилган 34 бош от давлат фойдасига мусодара қилинади. Жониворлар давлат чегарасини қўриқлашда фойдаланиш учун чегара хизмати балансига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Тожикистон фуқароси Ўзбекистондан 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётганида қўлга тушганди.
LiveБарчаси