Ўзбекистонга коронавирусга қарши 5000 дона вакцина олиб келинди
Жамият
−
09 Ноябрь 2020 6064 1 дақиқа
Ўзбекистонга Хитой компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинадан 5000 та олиб келинди. Вакциналар ҳозир махсус шароитларда сақланяпти. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Замон” информацион дастурига маълум қилди.
Маълум қилинишича 5000 кишидан иборат кўнгиллилар асосида тузилган жамоада бу вакцина тажрибаси ўтказилади. Бу тадқиқот иши бўлгани боис ҳозирча вилоятларда эмас, фақат Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.
“Куни кеча Хитойдан Ўзбекистонга 4 та мутахассис келди. Яна 5 та хитойлик мутахассис кутяпмиз. Улар 4 ой давомида Ўзбекистонда вакцина синовларни қандай ўтказилишини ташкиллаштиришда ёрдам беради. Aввало тушунчага эга бўлиш учун тренинг дарслар ташкил этилиши зарур”, дейди вазир.
Хабарда келтирилишича, вазирлик ижтимоий мурожаатлар орқали аҳоли учун видеороликлар тайёрлаш ҳаракатида. Ҳозирда вакцина синови қайси поликлиникада бўлади ва ундаги шарт-шароитлар қандай, деган саволлар жуда кўплаб учради. Тез орада вакцина синови қаерда ва қандай кўринишда бўлиши маълум қилинада.
Аввалроқ, “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компания ишлаб чиқарган вакцинанинг клиник синовини ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Динара Юсупова
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь