Ўзбекистонга хориждан кириб келган валюта ҳажми ўсди
Жамият
−
18 Июнь 2021
53982021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,6 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
МБ маълумотига кўра, жорий йилда пул ўтказмалари 2020 йилнинг мос даврига (1,8 млрд. доллар) нисбатан 43 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (2 млрд. доллар) нисбатан 30 фоизга ўсди ҳамда аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг январь-май ойларида экспортдан тушумлар ҳажми (олтин ва газни ҳисобга олмаганда) 3,9 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан (2,5 млрд. доллар) 1,5 баробарга, 2019 йилдаги кўрсаткичдан (2,8 млрд. доллар) 39 фоизга юқори бўлди.
Таъкидланишича, ушбу омиллар, ўз навбатида, ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнаган.
LiveБарчаси