Ўзбекистонга қайтган Аҳмадалиевнинг рақиби ким бўлади?

Спорт

murod3

Бугун, 22 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (10-0-0) Ўзбекистонга қайтиб келди. MJ ўз фикрларини билдирар экан навбатдаги жанг мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди.

“Кейинги жангим чемпионлик камарларини бирлаштирувчи мақомида бўлади. 28 ноябрь куни Стивен Фултон (WBO) ва Брендон Фигероа (WBC) ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув ғолиби WBO ва WBC камарларини қўлга киритади ва менга қарши мутлақ чемпионлик жангида иштирок этади”, дейди Аҳмадалиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь куни АҚШнинг Нью Гемпшир штати Манчестер шаҳрида жойлашган SNHU аренасида ташкил этилган профессионал бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев чилилик Хосе Веласкесга (29-6-2) қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришди. Баҳс тўлиқ давом этган ва якунда барча ҳакамлар 119-111 ҳисобини кўрсатишган эди. 

Маълумот учун, Фигероа (22-0-1) фаолияти давомида 22 та жангда ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этган. Фултон эса 19 та беллашувнинг барчасида рақибларидан устун келган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев WBA WBC IBF WBO Проф Бокс Фигероа Фултон

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг