Аҳмадалиев тўлиқ давом этган жангда рақибини таслим этди
Спорт
−
20 Ноябрь 2021
9187Бугун, 20 ноябрь куни АҚШнинг Нью Гемпшир штати Манчестер шаҳрида жойлашган SNHU аренасида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Унда супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBA йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев (10-0) чилилик Хосе Веласкесга (29-6-2) қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришди. Баҳс тўлиқ давом этди ва якунда барча ҳакамлар 119-111 ҳисобини қайд этди.
Ушбу жангда WBA va IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилган Аҳмадалиев катта эҳтимол билан навбатдаги жангида янги камар учун рингга кўтарилади.
Веласкес проф боксдаги фаолияти давомида 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, 7 та жангда мағлуб бўлган ва 2 та баҳсда дурангга имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби Деметриус Андраде (30-0) ва Жейсон Куигли (19-1) ўртасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси