Ўзбекистондан тўрт турдаги уруғлар экспортига рухсат берилади
Жамият
−
03 Октябрь 2022
7510Ўзбекистондан тўртта маҳсулот – қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғларини экспорт қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 30 сентябрь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 ноябрдан:
• бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди;
• экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;
• қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
LiveБарчаси