Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт қилинган помидорда хавфли вирус аниқланди
Жамият
−
03 Июнь
12574Ўзбекистон ва Туркманистондан Қозоғистонга олиб кирилган 30 тоннага яқин помидор фитосанитария талаблари бузилгани сабабли ортга қайтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат назорати қўмитасига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
Жорий йилда Қозоғистонга Туркистон вилоятида жойлашган фитосанитария назорати постлари орқали 1075 та автомашинада қўшни давлатлардан экспорт қилинган 15 637 802 тонна помидор маҳсулоти олиб кирилган. Шу билан бирга, фитосанитария талаблари бузилганлиги (фитосанитария сертификати, ёрлиғи йўқлиги) туфайли ҳажми 29,522 тоннани ташкил етган помидор экспорт қилувчи давлатга қайтарилган.
Маълум қилинишича, маҳсулотларнинг яширин ифлосланишини аниқлаш мақсадида бошқа давлатлардан олиб келинган помидор, бақлажон, қалампирнинг ҳар бир партияси тегишли карантин фитосанитария экспертизасидан (ПCР) ўтказилган. Натижада “жигарранг бужмайган помидор вируси” аниқланди.
Маҳсулотлар ифлосланганлиги сабабли 56,1 тонна помидор Туркманистон Республикасига, 4,2 тонна помидор Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.
Шунингдек, 2024 йил бошидан буён фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, импорт қилинган 497 минг 624 тонна импорт назорати остидаги маҳсулотлар фитосанитария назорати пунктларига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондан Россиянинг Оренбург вилоятига юборилган ўриклар қуртлаганлиги сабабли киритилмаганди.
Шаҳноза Ҳалилова
LiveБарчаси