Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари футбол бўйича ЖЧда совриндор бўлди
Спорт
−
14 Август 2023
3494Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича VIII Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари кумуш медал соҳибига айланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11-14 август кунлари “Hope for Mundial Association” томонидан ташкил этилган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича VIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Польшанинг Варшава шаҳри мезбонлигида ўтган мазкур мусобақада 21 та давлат жамоалари иштирок этган.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фахрли II ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланган.
LiveБарчаси