Ўзбекистондаги компания Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига кирди

Жамият

image

Буюк Британия Россияга қарши санксиялар рўйхатини 45 та позицияга кенгайтирди. Галдаги рўйхатга Ўзбекистонда фаолият юритувчи, Россияга эҳтиёт қисмларни олиб киришда воситачи бўлган “MVIZION” масъулияти чекланган жамиятини ҳам киритди. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган. 

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси вақтида фойдаланилган “Ланцет” учувчисиз самолёти конструкторларидан бири Александр Захаров ва унинг оила аъзоларига нисбатан мамлакатга киришни тақиқлаш ва активлари аниқланган тақдирда уларни музлатиб қўйишни назарда тутувчи санкциялар жорий қилинган.

Хусусан, ҳужжат матнига кўра, Лондоннинг санкциялар рўйхатига қуйидагилар киради: 

•    “Союз” авиация двигателлари илмий-техника мажмуаси бош конструктори Мкртич Окроян; 

•    “Союз” бош директори Василий Критский;

•    “Союз” директорлар кенгаши аъзолари: Андраник Окроян, Анна Окроян, Арутюн Окроян, Васо Окроян, Александр Арутюнов, Дмитрий Бабан, Камо Гукасян, Степан Гукасян, Оганез Гукасян, Семен Симонян, Мкртич Аракелян, Зорайр Апресян, Михаил Бычков, Владимир Анюров, Виталий Бабенков;

•    “Ланцет” дронининг конструкторит Александр Захаров ва унинг оила аъзолари; 

•    “Русич” ташкилоти ва унинг қўмондони Ян Петровский;

•    БААдан тўртта, Гонконгдан учтадан, Туркия ва Ўзбекистондан биттадан компания.

Санкциялар рўйхатига киритилган “MVIZION” МЧЖ электрон бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади. Ўзбекистон корхона ва ташкилотларининг ягона давлат реестрига кўра, “MVIZION” МЧЖ 2022 йил июнь ойида рўйхатга олинган. Компаниянинг устав капитали 1 миллион сўмни ташкил этади. Унинг 100 фоизлик таъсисчиси – Игорь Иевлев. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойи бошида АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси Ўзбекистоннинг “MVIZION” масъулияти чекланган жамиятини санкциялар рўйхатига киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг