Ўзбекистондаги иссиқхоналар фалокат ёқасида – эксперт
Жамият
−
18 Октябрь 2023
19328Машҳур ўзбек иқтисодчиси Юлий Юсупов Ўзбекистондаги “иссиқхоначилар” учун оғир мавзуни – мамлакат газдан кўмирга ўтаётгани ҳақида муамммони кўтариб чиқди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.
Мутахассиснинг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда 5,2 минг гектар майдонда 6 мингдан ортиқ иссиқхона фаолият юритмоқда. Уларда 600 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда, бундан 300 миллион доллари экспорт улушига тўғри келади. Ушбу саноатда 35 мингдан ортиқ киши ишлайди.
“Бугунги кунда ушбу соҳанинг асосий муаммоси шундаки, амалдорларимиз негадир иссиқхона эгаларини газдан кўмирга ўтказмоқчи. Аслида, “иссиқхоначи”лар ҳиссасига мамлакатда истеъмол қилинаётган газнинг 1 фоизи тўғри келади. Улар газ учун тўлов қилишган, тўлашяпти ва энг юқори тарифларда ҳам тўлашга тайёр”, деб ёзади Юсупов.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўмирга ўтиш кўплаб ишлаб чиқариш объектларини рентабелликка олиб келади ва уларни ёпишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, кўмирда ишлайдиган ускуналарга сармоя киритиш эса соҳани қарз ботқоғига ботиради.
Муаллифнинг ёзишича, иссиқхона эгаларига берилган кредитлар ўша амалдорларнинг босими ва “қоп-қоп ваъдалар” остида тақсимланган.
Иқтисодчи ўртага савол ташлайди:
"Нега амалдорлар бу соҳани вайрон қилишда ва ҳатто тўланмаган кредитлар туфайли молиявий инқирозни қўзғатишда қатъийлик билан ҳаракат қилмоқда?
Эслатиб қўяй, бир неча йил аввал иссиқхоналарни газга улаш орқали ҳақиқий коррупция чоҳи яратилган эди. Бир йил олдин улар газдан узиб қўймоқчи бўлишди, лекин қаршиликка дуч келишди. Бу яна такрорланяпти...”, дея таъкидлади Юлий Юсупов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро шаҳрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилиниши маълум қилинган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь