Тошкентда бюджетга 934,9 млн сўмлик зарар етказган иссиқхоналар аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ва Тошкент вилояти Қибрай туманида 934,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаро Ж.К. ва бошқалар тумандаги “Катта Хасанбой” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 393,7 минг метр куб табиий газни ўғирлаган. Бу орқали давлат ва жамият манфаатларига 590,7 млн сўм зарар етказилган.

Шу каби, департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.А.” МЧЖ раҳбари Д.С. МЧЖ иссиқхонасида жами 229,4 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 344,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент иссиқхона Қибрай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг