Ўзбекистондаги энг кўп имтиёз олган корхоналар очиқланди
Жамият
−
27 Сентябрь
4255Ўзбекистонда cолиқ тўловчиларнинг 2024 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, умумий солиқ ва божхона имтиёзлари қиймати 63,4 трлн сўмни (2023 йилда 127,1 трлн сўм) ташкил этган. Яъни шунча маблағ корхона ва ташкилотларнинг ихтиёрида қолдирилган. 63,5 трлн сўм имтиёздан 39,0 трлн сўм солиқ, 24,4 трлн сўмини божхона имтиёзлари ташкил этади.
Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ҳамда банклардан ташқари энг кўп имтиёздан фойдаланган ташкилотларнинг топ-35 талиги қуйидагича (миллиард сўмда):
Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи UzGasTrade биринчи ярим йилда 1,1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Ҳисобот даврида UzAirways 1,08 трлн сўм, Ўзтемирйўллар 558 млрд сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланган. Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари тармоғининг Ўзбекистондан ўтган қисми оператори – Asia Trans Gas эса 462,7 млрд сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Январь-июнь ойларида Enter Engineering пудрат корхонасига 570 млрд сўмга яқин божхона имтиёзлари берилган.
“Ўзбектелеком” 432 млрд сўмлик, шамол электр станциясини қураётган Masdar компаниясининг (БАА) Ўзбекистондаги шўъбаси – Shamol Zarafshon Energy 375 млрд сўмлик, темирйўл рельслари учун темирбетон шпал ишлаб чиқарувчи RWS Optimum 353 млрд сўмлик имтиёз олган. Holos божхона брокери 315 млрд сўмлик божхона имтиёзларидан фойдаланган.
6 ой давомида UzAuto Motors – 317 млрд сўмлик имтиёзлардан, BYD Uzbekistan Factory 274 млрд сўмлик божхона имтиёзларини олган.
LiveБарчаси