Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
16 Сентябрь 2021
23135Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун,16 сентябрь соат 14:43 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкент вилояти Оҳангарон туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,64 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=2,8. Чуқурлик: 5 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 километр жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила эпицентрида сезилиш кучи 3 бални ташкил этган.