Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
3-саҳифа
−
17 Июнь 2023 39257 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистонда зилзила юз берди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 04:02 да зилзила содир бўлди. Эпимарказ Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида қайд этилди. Зилзила координаталари 38,79 градус шимолий кенглик, 67,85 градус шарқий узунликка тенг.
Магнитуда 4,4 баллни ташкил қилди. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 299 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сариосиё туманида 4 балл, 8 км.
- Денов туманида 2-3 балл, 52 км.
- Шаҳрисабз туманида 2 балл, 65 км.
- Олтинсой туманида 2 балл, 69 км.
- Узун туманида 2 балл, 76 км.
- Китоб туманида 2 балл, 82 км.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025