Ўзбекистонда йил бошидан неча киши ис газидан вафот этгани маълум бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён ис газидан 146 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил давомида республикада 90 дан ортиқ ис гази билан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида 146 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 50 нафар шахс турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

“Ички ишлар вазирлиги кўмир, ўтин, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолади. Ностандарт ёки сертификатланмаган иситгич ва печлардан фойдаланманг. Газ ҳидини сезсангиз 1050 ҳамда 102 қисқа рақамларига дарҳол қўнғироқ қилинг”, дейилади ИИВ хабарида.

Аввалроқ, Қашқадарёда бир оиладан 3 киши ис газидан кўз юмгани ҳамда Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made