Ўзбекистонда ёшлар асосан қаерларда ва қандай жиноят содир этяпти? (видео)

3-саҳифа

image

Ёшлар ўртасида жиноят содир этиб судланганлик ҳолати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида юқори. Бу ҳақда кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усмонов маълум қилди.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилда 23 973 нафар ёшлар (14-30 ёш) жиноят содир этиб судланган бўлиб, бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Ҳисобот даврида фирибгарлик, автоавария, ўғрилик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар энг кўп содир этилган.

Маълумот учун, 2431 нафар вояга етмаганлар (14-17 ёш) ўғрилик (972), безорилик (152), талончилик (101), ўртача оғир тан жароҳати етказиш (73) ва бошқа жиноятлар содир этгани учун судланган. 

Судлар томонидан 2023-2025 йиллар давомида 128 310 та санкция ва мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар кўрилган. 

Хусусан, 72 425 та шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги илтимоснома кўрилган бўлиб, шулардан 2431 таси ёки 3,3 фоизи рад қилинган, бу кўрсаткич:

– 2023 йилда 22 135 та кўрилиб, 577 та ёки 2,6 фоиз;

– 2024 йилда 25 569 та кўрилиб, 593 та ёки 2,3 фоиз;

– 2025 йилда 24 721 та кўрилиб, 1 261 та ёки 5,1 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ ишлар кўрилгани, қарийб 422 нафар шахс оқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Ўзбекистон ёшлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг