Ўзбекистонда ер қимирлади

Жамият

image

Бугун, 3 февраль соат 15:38 да Ўзбекистоннинг бир нечта нуқталарида зилзила сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила магнитудаси  3,7 балл, чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 230 км жанубий-ғарбда, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг бир нечта туманларида сезилган. Магнитуда: 3,7.  Эпицентр: Бахмал тумани, Жиззах вилояти. Координаталари: 39,62 даража шимолий кенглик, 67,56 шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Булунғур туманида 2-3 балл, 23 км.

Бахмал туманида 2-3 балл, 26 км.

Тойлоқ туманида 2 балл, 36 км.

Ургут туманида 2 балл, 44 км.

Жомбой туманида 2 балл, 45 км.

Ғаллаорол туманида 2 балл, 48 км.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг