Ўзбекистонда Кореянинг яна бир университети очилади
Жамият
−
10 Октябрь 2019
4431Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида Шинхан университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Шинхан университети (Корея Республикаси)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгиланишича:
Тошкент шаҳридаги Шинхан университети олий таълим муассасаси - юридик шахс (масъулияти чекланган шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилот) шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга, тасарруфидаги мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади;
Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда Шинхан университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади;
Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
абитуриентлар қабули ва Университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Университет битирувчиларига Шинхан университети дипломини беради. Мазкур диплом Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тўғридан-тўғри тан олинади;
Университет ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олгандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишига рухсат этилади;
Университетда таълим олиш инглиз, ўзбек, ва рус тилларида кундузги шаклда, тўлов-контракт асосида ҳамда Университет битирувчиларининг потенциал иш берувчилари - юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун аввало мамлакат ҳудудлари томонидан ажратиладиган хайрия эҳсонлар ҳисобига амалга оширилади;
Университет фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб:
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кийим дизайни, мода дизайни, халқаро туризм менежменти, ҳамширалик иши, шунингдек талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;
юқори малакали мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг малакавий амалиётини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш;
меҳнат бозорининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кийим ва мода дизайни, халқаро туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
таълим ва илмий-техникавий соҳаларда етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларига жавоб берадиган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, Университет 3.0 тизими асосида фаолиятини ташкил этиш белгиланади.
Қайд этилишича, Университет:
ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Университетни реконструкция қилади, таъмирлайди ва жиҳозлайди;
Университетни ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этади;
ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўқув корпуслари, ўқув-лаборатория базаси, талабалар турар жойлари ва Университетнинг бошқа иншоотларини мебель, инвентарь, ўқув ва илмий жиҳозлар, оргтехника, компьютерлар билан жиҳозлайди, шунингдек, Университетни ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлайди;
Университетнинг кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга, шу жумладан Кюнгин университетининг (Корея Республикаси) ахборот ресурс базасидан фойдаланиш имконини яратган ҳолда кўмаклашади;
Университетда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилади.
Университет фаолиятини молиялаштириш ва уни сақлаш:
Университет маблағлари ва талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Университет:
Ўзбекистон Республикаси манфаатдор ташкилотларининг мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили ва кейинги йиллар учун талабаларни қабул қилиш квоталари ва тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларини белгилайди;
Шинхан университети (Корея Республикаси) ва бошқа етакчи хорижий ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларига ўқиш ва стажировка ўташга юбориш учун энг истиқболли талабаларни танлов асосида саралаб олишни ташкил этади;
Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантлари учун халқаро тажриба алмашинувини ташкиллаштиради.
Университет ректори Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Университетга:
кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда янги истиқболли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш;
тузиладиган шартномалар асосида Университетга ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ҳамда транспорт харажатларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь