95 ёшли отахон университетни тамомлади. У яна ўқишни давом эттирмоқчи 

Бу қизиқ

image

95 ёшли Дэвид Маржот Британиянинг Кингстон университетининг энг кекса битирувчисига айланди. Қизиқарли жиҳати, у илмий фаолиятини давом эттириш ниятида. Бу ҳақда BBC маълум қилди. 

Нафақадаги психиатр кеча, 6 февраль куни замонавий Европа фалсафаси бўйича магистр даражасини олди. 

Суррей графлигида яшовчи доктор Маржот ўзининг навбатдаги тадқиқотларини дастлаб шифокор бўлганидан 72 йил ўтиб якунлади. У 23 ёшида бакалавр даражасини олган эди. 

Йиллар давомида Буюк Британия психиатрия саноатидаги ўзгаришлар уни фалсафа ва замонавий касбларда психиатрияни қандай қўллаш мумкинлигини ўрганиш учун яна таълим соҳасига қайтишга ундаган. 
 
Битирув кечасида Дэвид Маржот ўғли ва куёви ҳамроҳлигида саҳнага чиқиб, Кингстон университети ректори, профессор Хелен Лавилдан дипломни қабул қилиб олган. 

Минбарда нутқ қилган қария ўқиш учун ҳеч қачон кеч бўлмаслигини айтган ва таассуротларини атрофдагилар билан бўлишиб, университет жамоасига миннатдорлик билдирган. 

“Бу машаққатли иш эди ва албатта хотирам аввалгидек эмас, лекин менга жаҳон стандартларига жавоб берувчи ўқитувчилар таълим берганидан бахтиёрман ва бу жуда ижобий тажриба бўлди. Менимча, ҳамма ўзини синаб кўриши жуда муҳим, ҳатто, қариган бўлса ҳам”, деган у.

Маржотнинг таъкидлашича, у яна ўқишни давом эттирмоқчи. Агар қария янги курсга қабул қилинса, университетни 102 ёшида битиради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда 90 ёшли аёл магистрлик даражасини олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия университет Кингстон Дэвид Маржот фалсафа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг