АҚШда 90 ёшли аёл магистрлик даражасини олди
Бу қизиқ
−
23 Декабрь 2023
4374Техас штатида яшовчи 90 ёшли Минни Пейн Қўшма Штатларда фанлараро тадқиқотлар бўйича магистрлик даражасини олди. Уни саҳнадан 23 ёшли набираси кузатиб борган. Бу ҳақда “UPI” нашри хабар берди.
Минни Пейн 1950 йилда ўрта мактабни тугатганидан сўнг, у қисқа вақт коллежда ўқиганини ва кейин ўқишни ташлаганини айтди. Техаслик аёл 1961 йилда марҳум турмуш ўртоғи Дейл билан оила қурган ва Жанубий Каролина саноат комиссиясида суд мухбири бўлиб ишлаган.
Эрининг касби ортидан оила Жексон, Миссисипи, Керроллтон ва Техас каби ҳудудларда 30 йилдан ортиқ яшаган. Пейн 2006 йилда университетнинг умумий таълим бўйича бакалавриатини ҳам тамомлаган.
Шунга қарамай, аёл 68 ёшида нафақага чиққач, ўқишни давом эттиришни хоҳлаб қолган. Пейн Техас Аёллар Университетидаги журналистика курсларида таҳсил олган. Пенсионер ўз таълимини тугалланмаган деб ҳисоблаган ва уни давом эттирмоқчилигини айтган.
“Мен ҳар доим сўзлар билан ишлаганман ва ёзишни яхши кўраман. Мен ҳамиша янада яхшироқ бўлишга интилганман”, деган аёл.
Университет мутасаддилари ҳам аёлнинг қатъиятини юқори баҳолаб, у “бешикдан қабргача илм изла” мақолини ўз ҳаётига татбиқ этганини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида 20 ёшли экофаол Грета Тунберг докторлик унвонини олганди.
LiveБарчаси