Техасдаги нефть заводида кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
24 Март 2998 1 дақиқа
Бугун, 24 март куни АҚШнинг Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, портлаш Порт-Артур шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган корхонада юз берган. Ҳодиса оқибатида осмонга қуюқ қора тутун кўтарилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, портлаш вақтида уйлар ва автомобиллар силкинган. Шаҳар маъмурияти ўз-ўзини яккалаш (shelter-in-place) тартибини жорий қилган – аҳолига соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун уйдан чиқмаслик тавсия этилган. Воқеа жойи атрофида кучли водород сульфиди ҳиди сезилган.
Жефферсон округи шерифи Зина Стивенснинг тахминича, портлаш иситиш блокидаги носозлик туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, жабрланганлар ҳақида маълумот тушмаган. Шунингдек, Valero компанияси заводнинг барча ходимлари хавфсиз жойда эканлигини маълум қилган.
Маълумот учун, Valero Port Arthur Refinery заводи Мексика кўрфази соҳилига яқин, Луизиана штати билан чегара ҳудудда жойлашган. Корхона кунига тахминан 435 минг баррель бензин, дизель ва авиация ёнилғиси ишлаб чиқаради ҳамда 770 га яқин кишини иш билан таъминлайди.
Live
Барчаси