Эрон АҚШ университетларидаги намойишларни бостирган полициячиларга қарши санкция киритди
Олам
−
03 Июль
3694Эрон америкалик полициячиларга АҚШ университетларида Фаластин тарафдорларининг норозилик намойишларини бостиришда иштирок этгани учун санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Эрон расмийлари “Ғазодаги сионистик режим жиноятлари олдида мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаган АҚШдаги университет талабалари ва профессорларининг тинч намойишини бостириш орқали инсон ҳуқуқларини поймол қилишда” иштирок этган 11 нафар амалдор номини тилга олди.
Рўйхатга Колумбия Метрополитан округи полицияси бошлиғи Памела Смит ва Нью-Хейвен полиция бошлиқлари Карл Жейкобсон киритилган. Барча алоқадор шахсларнинг Эронга кириши тақиқланади, уларнинг мамлакат юрисдикцияси остида ҳисоблари ва активлари музлатилади.
Қайд этиш жоизки, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти фонида Америка университетларида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар ўтказилмоқда. Намойишчилар 80 дан ортиқ коллеж кампусларида лагерлар қурди ва 1300 дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Намойишчиларнинг асосий талаби Исроилга молиявий ёрдамни тўхтатиш.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15