Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Мамлакатда ушбу хасталикдан қурбон бўлганлар 16 нафарни ташкил этмоқда. 

Тошкентлик М.да кеча, 2 июнь куни Covid-19 аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён  юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта  миокард инфарктини ўтказган.

Беморнинг  даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари  назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг