Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
22 Апрель 2020
17476Коронавирусга чалинган 54 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.
Маълум қилинишича, беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатдаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус сабаб вафот этган одамлар сони 7 кишига етди.
LiveБарчаси