Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун жамоат тарбиячилари тайинланади
Жамият
−
28 Декабрь 2019
4340Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳада жамоат тарбиячисини тайинлаш тартиби қуйидагича белгиланди:
Вояга етмаганларнинг жамоат тарбиячиси этиб 30 ёшга тўлган, биринчи навбатда вояга етмаган шахслар билан камида икки йил ишлаш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, жинси, оилавий аҳволидан қатъи назар, ўзининг ҳаётий тажрибаси ва ахлоқий фазилатлари билан ижобий таъсир кўрсата оладиган, ўз зиммасига назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаганларни тарбиялаш вазифасини оладиган шахс тайинланиши мумкин.
Комиссия жамоат тарбиячилари номзодлари рўйхатини шакллантиради.
Вояга етмаганларга жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия ёки суд томонидан қабул қилинади.
Комиссия томонидан жамоат тарбиячиси қуйидаги вояга етмаганларга нисбатан тайинланади:
– назоратсиз ва қаровсиз қолган;
– ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;
– болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож бўлган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига.
Суд томонидан жамоат тарбиячиси қуйидаги вояга етмаганларга нисбатан тайинланади:
– шартли ҳукм қилинган;
– озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган;
– тарбиявий таъсир қилиш ёки маъмурий жазолаш чоралари кўрилган;
– озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь