Ўзбекистонда вакцина қабул қилганлар сони 1300 дан ошди

Жамият

image

2021 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1328 кишини ташкил этмоқда

Маълум қилинишича, уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади. Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.  

Кеча, 7 январь куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 58 нафар кўнгиллини ташкил этган.

Клиник синовлар хитойлик мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳридаги 3 та поликлиникада ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг