Ўзбекистонда оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар 1 800 га яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 183 нафарга ортиб, жами беморлар 32 837 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

•  113 нафари Тошкент шаҳрида; 

•  31 нафари Самарқанд вилоятида;

•  11 нафари Наманган вилоятида; 

•  11 нафари Сирдарё вилоятида; 

•  9 нафари Қашқадарё вилоятида;

•  8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.A. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Aйни пайтда Ўзбекистонда ушбу вирусдан сўгайган беморлар сони 25 659 нафарни (78 фоизи) ташкил қилмоқда.

Aйни вақтда мамлакатда 6 965 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг