Ўзбекистонда ўртача ойлик қанча?

Жамият

image

2021 йил январь-март ойида корхона ишчиларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2,87 млн сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоиз юқори. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилмоқда.

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқориси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида (6,46 млн сўм), ахборот  ва алоқа (4,83 млн сўм) соҳасида, энг ками – таълим (2,24 млн сўм) ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида (2,04 млн сўм) қайд этилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.


Мақола муаллифи

Теглар

маош

Баҳолаганлар

3527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг