Ўзбекистонда Ўқув марказлари уюшмаси ташкил қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда Ўқув марказлари уюшмаси ташкил қилинади. Бу ташаббусни бугун, 24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувда қўллаб-қувватлади.

Қайд этилишича, хорижий тил сертификатини олган ёшларга имтиҳон ва ўқиш харажатини қоплаш йўлга қўйилгани катта самара берган. Сертификатга эга ёшлар 600 мингдан ошган. Энг муҳими, хорижий тилларни мукаммал биладиган 72 мингта инструктор пайдо бўлган.

Яратилган шароитлар ҳисобига хусусий ўқув марказларининг сони 3 карра кўпайиб, 38 мингдан ошган.

Мазкур йўналишдаги ёш тадбиркорлар Ўқув марказлари уюшмасини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан. Президент буни қўллаб-қувватлади.

Эндиликда уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда “Менинг биринчи касбим” дастури доирасида стажировка қиладиган олийгоҳ битирувчиларига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўқув марказлари уюшмаси ёшлар билан учрашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг