Ўзбекистонда таниқли шахсларнинг дорилар рекламасида чиқиши тақиқланади

Жамият

image
Аёллар гигиеник воситалари ва эркаклик кучини оширувчи рекламаларга яна қанча кўз юмиш керак? north_east

Аёллар гигиеник воситалари ва эркаклик кучини оширувчи рекламаларга яна қанча кўз юмиш керак?

Ўзбекистонда таниқли шахсларнинг дори-воситалари рекламасида иштирок этиши тақиқланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилган янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунда белгиланмоқда.

Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Қонун билан нормаларни қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилиб, янги тушунчалар киритилмоқда. Масалан, “реклама объекти”, “номақбул реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникация тармоқларида реклама жойлаштириш тартиби такомиллаштирилмоқда.

Жумладан, телеканалларда давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этиш ман этилмоқда.

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланмоқда:

•    таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши;

•    олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш тақиқланмоқда.

Янги таҳрирдаги қонун билан вояга етмаганларни уларнинг ишончи ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя қилиш тартиби алоҳида келтирилган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Қонунда баён этилган айрим моддалар ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ жараёнларга ҳам ўз эътиборини қаратди. Хусусан, айрим турдаги реклама воситалари орқали реклама тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, телевидение, радио, босма ОАВ, телекомуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиладиган рекламага қўйиладиган талаблар батафсил кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

реклама

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг