Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик ва террористик контентлар рўйхати эълон қилинди
Жамият
−
11 Январь
16260Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра, экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
Унда Facebook, Telegram, Instagram, YouTube, Odnoklassniki, TikTok'даги саҳифалар, сайтлар келтирилган.
Ушбу рўйхатга киритилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, деб топилган. Шу сабабли, Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролардан дуч келган электрон китоб, мақола ва иловаларни, текширилмаган фото ва видео материалларни юклаб олмаслик ҳамда шубҳали аудиоларни тингламасликни сўраган.
LiveБарчаси