Украина рус тилини ҳимоя қилинадиган тиллар рўйхатидан чиқариб ташлади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский рус тилини Европа Хартияси бўйича ҳимоя қилинадиган тиллар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

У бу қарорни Украина тил муҳитини ҳимоя қилиш ва Киевнинг Европа олдидаги мажбуриятларини бажаришдаги муҳим қадам деб атади.

Маълумотларга кўра, Европа Хартиясига қўшилган давлатлар ҳужжатни ратификация қилиш вақтида қайси тиллар ҳимоя қилинишини ўзлари белгилайди. Дастлаб Украинада рус тили ушбу рўйхатга киритилган эди.

2024 йилнинг декабрида Олий Радага хартия таржимасини аниқлаштириш ва тиллар рўйхатини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси киритилган, кейинчалик у қабул қилинган. Натижада рўйхатдан рус тили ҳамда мавжуд бўлмаган “молдовaн” тили чиқариб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда рус тилидан фойдаланиш бўйича ифода янги Конституция лойиҳасида ўзгартирилганди.

31 январь куни конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссия Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳасини эълон қилган эди. 9-моддада давлат ташкилотлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида қозоқ тили билан “тенг равишда” рус тилидан ҳам расмий фойдаланилиши ёзилган эди. Эндиликда “тенг равишда” сўзи “билан бир қаторда” иборасига алмаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

рус тили Украина рўйхат чиқариш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг