Ўзбекистонда соғайганлар 15 нафарга кўпайди
Жамият
−
15 Май 2020
6855Самарқанд вилоятида 15 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 14 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, 1 нафардан эса Пайариқ ва Иштихон туманларидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 144 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2156 нафарни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси