Ўзбекистонда семизлиги бор аҳоли улушини камайтириш режалаштирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Аҳоли саломатлиги – 2030” стратегияси лойиҳасида келтирилган. 

Лойиҳага кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.

Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.

Ушбу лойиҳада ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш, превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Стационар касалликларнинг 80 фоизини туман даражасидаги шифохоналарда бепул даволанишини таъминлаш ҳам йўлга қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда ходимлари семириб кетган иш берувчилар жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон семизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг