Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди

Жамият

image

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга жами 6,5 млрд долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келган. Бу ҳақда  Марказий банкнинг  “Пул-кредит шароитлари шарҳи”да келтирилган.

Қайд этилишича, мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг II чорагида сезиларли даражада ошган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробарга ўсиб, 5,1 млрд долларни ташкил этган.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июнь ойларидаги кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга юқори бўлган ҳамда маълум жиҳатдан аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Трансчегаравий пул ўтказмаларнинг кескин ўсиши:

•  рубль алмашув курсининг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланиши;

•  Россиядаги валюта чекловлари натижасида меҳнат мухожирларининг пул ўтказмаларини норасмий каналлар орқали эмас расмий каналлар орқали юборишга ўтганлиги;

•  Россияга нақд пулда экспорт қилувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ҳам маблағларини пул ўтказмалари каналлар орқали юборилиши каби омиллар билан изоҳланган.


Мақола муаллифи

Теглар

пул ўтказмалари Трансчегаравий пул ўтказмалари

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг