Ўзбекистонда поездлар чиптасининг нархи ошди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
11166Жорий йилнинг 1 ноябридан маҳаллий поездларнинг чипта нархлари ошди. "Ўзтемирйўловчи" компанияси сайтида чипталар нархи ўзгарган ҳолда сотила бошланди.
QALAMPIR.UZ ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида компания сотув бўлими оператори билан боғланди. Оператор ушбу маълумотни тасдиқлаб, "Афросиёб" электропоезди чиптасининг нархи 60 фоизга, бошқа йўловчи поездлари чиптасининг нархи эса 30−35 фоизга оширилганини маълум қилди.
"Масалан, айни пайтда Тошкент-Шаҳрисабз йўналишида ҳаракатланувчи "Афросиёб" поезди учун чипталар: эконом класс – 308 минг, бизнес класс – 401 минг, ВИП класс эса 579 минг сўмдан сотиляпти. Аввалроқ чипта нархлари бунга қараганда 60 фоиз арзонроқ бўлган", дейди "Ўзтемирйўловчи" ходими.
Унга кўра, Тошкент-Қарши йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездининг (ўриндиқли) чиптаси айни пайтгача 92 мингдан сотилган бўлса, энди унинг нархи қарийб 35 фоизга қимматлаб, 132 180 сўм этиб белгиланган.