Ўзбекистонда поездлар тезлиги қанчага оширилиши айтилди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
11073Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг тезлиги сезиларли даражада оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, Жаҳон банки вакиллари “Ўзбекистон темир йўллари” учун зарур бўлган ишлар кўламини аниқлашга ва тегишли тақдимот тайёрлашга ёрдам беради.
“Жаҳон банки вакиллари ҳам Ўзбекистонда темир йўл соҳасини ривожлантиришда иштирок этмоқчи. Бу лойиҳани молиялаштириш билан бевосита боғлиқ”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, поездлар тезлиги 300 км/соатгача оширилади. Ҳозирда “Афросиёб” тезюрар поездлари 255 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда.
Ушбу мақсадга эришиш учун 4 та усул – йўловчи ташишни баҳолаш, темир йўл инфратузилмаси сифатини яхшилаш ва мавжуд линияларни кенгайтириш, темир йўл тармоғини кенгайтириш ҳамда дастлабки техник-иқтисодий баҳолаш таклиф қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездларининг чипта нархлари ошади.