Испанияда поездлар тўқнашуви: қурбонлар 64 кишига етди
Олам
−
22:11 449 2 дақиқа
Испанияда иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи поезднинг тўқнашиб кетиши 64 кишининг ўлимига олиб келди. Шунингдек, 80 га яқин йўловчи жароҳат олган, уларнинг ўнлаб нафари оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Кастилия-Ла-Манча минтақавий маъмуриятига кўра, иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи поезднинг тўқнашуви оқибатида 64 киши ҳалок бўлган. Яна 80 га яқин йўловчи жароҳат олган, улардан 50 нафари оғир жароҳатланган.
“Мен ноутбукда ишлаб ўтирган эдим, тўсатдан жуда кучли тезлашишни ҳис қилдим ва олдимдаги ўриндиққа урилдим. Одамлар вагондан чиқиб кетишди. Биз поезд издан чиқиб кетди деб ўйладик”, дейди 54 ёшли Хесус Херонимо “El País” газетига.
Қайд этилишича, фожиа сабаблари аниқланмоқда. Эҳтимолий талқинлар орасида инсон омили билан боғлиқ хатолик ҳам кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, ушбу тўқнашув худди шу йўналишда ва ўша операторлар иштирокида 46 кишининг ёстиғини қуритган темир йўл ҳалокатидан атиги тўққиз ой ўтиб яна юз берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 октябрь куни Испанияда поездлар тўқнашуви юз берди. Аввалига Урда станцияси ҳудудида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Испания ОАВлари темир йўл ҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етганини хабар қилди. Шунингдек, камида 179 киши жароҳатлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Испания қироли Фелипе VI номига ҳамдардлик йўллади.
Live
Барчаси27 Октябрь