Ўзбекистонда пенсия ёши ошириладими?

Жамият

image

Аввалроқ, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ёшини оширишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон пенсия жамғармаси мазкур таклиф юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Билдирилишича, пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатларини инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

Қайд этиш жоиз, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини босқичма-босқич ошириш, стандарт бадал ставкасини босқичма-босқич кўтариш, айрим ташкилот турлари учун мўлжалланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш, пенсия миқдорини бутун меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромадга асослаш ва пенсияларни автоматик тарзда нархлар асосида индексация қилишни жорий этишни таклиф қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия жамғармаси пенсия ёши пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг