Ўзбекистонда педофилларнинг рўйхати тузилади

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда педофилларнинг реестри юритилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Аввалроқ Шаҳноза Мирзиёева UNICEF, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган миллий давра суҳбатида болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши курашиш ва педофиллар рўйхатини шакллантириш таклифини билдирганди. 

Энди эса Адлия вазирлиги болаларга жинсий зўравонлик содир этган шахс (педофил)ларнинг ҳуқуқларини чеклашга доир қатор нормалар белгилади ва ушбу қонун лойиҳасини regulation.gov.uz расмий саҳифасида муҳокамага қўйди.

Ушбу қонунда болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахс (педофил)ларга нисбатан қўйиладиган чекловлар ҳамда бир қатор ташкилотларнинг болаларни ҳимоя қилишдаги ваколатлари белгиланган. Ҳужжатга кўра, махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатувчи бепул ишонч телефонининг ишлаб туриши таъминланади. Бундан ташқари, қонунда ҳимоя орденининг берилиш тартиби ҳақида ҳам сўз борган. 

Маълумот учун, қонун лойиҳасининг муҳокамаси 27 октябрь куни якунланади ва расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтиб, кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳноза Мирзиёева 10 октябрь куни бўлиб ўтган миллий давра суҳбатида болаларга нисбатан содир этиладиган жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида нутқ сўзлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон педофил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made