Ўзбекистонда олийгоҳлар сони нечта эканлиги маълум қилинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали ташкил этилди. 

Айнан ушбу олийгоҳнинг Ўзбекистонда очилиши натижасида мамлакатда ОТМлар сони 102 тага етди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур олийгоҳлардан:

•    85 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
•    17 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳисобланади.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 10 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг