Ўзбекистонда оилавий низолар сони ортиб бормоқда (видео)
3-саҳифа
−
05 Февраль 2890 1 дақиқа
Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилавий низолар йилдан йилга кўпайиб боряпти. Бу ҳақда кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усмонов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда 119 минг, 2025 йилда 134 мингдан ортиқ оилавий низолар кўрилган. Ҳисобот даврида кўрилган ишлар ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 12 фоизга кўпайган.
Ўтган йил давомида ажрашиш ёқасига келиб қолган 5 235 та оилалар яраштирилган.
Шунингдек, меҳнат низоларига оид 2025 йилда 14 мингдан ортиқ даъво аризалари кўрилиб, уларнинг 59 фоизи қаноатлантирилган. Бу тоифадаги ишлар сони ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 8,5 фоизга кўпайган.
Маълумот учун, 2023-2025 йиллар давомида ишга тиклашга оид 3 119 та даъво аризаларидан 43,5 фоизи қаноатлантирилган.
2025 йил мобайнида қаноатлантирилган даъволар бўйича ишга тикланган шахслар фойдасига 155 млрд сўм мажбурий прогул вақти, тўланмаган иш ҳақи ва зарарлар ундирилишига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ ишлар кўрилгани, қарийб 422 нафар шахс оқлангани ва ёшлар асосан қаерларда ва қандай жиноят содир этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси