Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморлар сони камайди
Жамият
−
17 Май 2020
9956Мамлакатда оғир аҳволдаги беморлар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 517 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир“ дейди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда айни пайтда коронавирус юқтирган беморлар умумий сони 2741 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 2213 нафари тўлиқ соғайган, 11 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси