Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморлар сони камайди
−
17 May 2020 11213 1 minute
Мамлакатда оғир аҳволдаги беморлар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 517 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир“ дейди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда айни пайтда коронавирус юқтирган беморлар умумий сони 2741 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 2213 нафари тўлиқ соғайган, 11 нафари эса вафот этган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November