Ўзбекистонда MMA бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади

Спорт

image

Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун шунингдек, Бош ижрочи директори Дэнсин Уайт ҳамда ташкилотнинг Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер аралаш жанг санъатлари бўйича Жаҳон чемпионати  Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда ўтказилишини эълон қилди.

Кеча, 30 январь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов ва Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ҳам иштирок этган.

Анжуманда шу йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг