Ўзбекистонда май ойида инфляция қанчага ошди?
Жамият
−
01 Июнь
7346Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 2,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг ойлик ҳисоботида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил май ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,6 фоизга етган.
2024 йилнинг май ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,0 фоизга арзонлашган, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 15,2 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилган.
LiveБарчаси