Ўзбекистонда мансабдорлар қайси жиноятларни кўп содир этаётгани айтилди
Жамият
−
18 Июль
107442024 йилнинг биринчи 6 ойида 2389 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, январь-июнь ойларида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 23 нафари республика миқёсидаги ходимлар, 223 нафари вилоят миқёсидаги ходимлар, 2143 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар бўлган.
Жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 1467 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган. Кейинги ўринда 158 нафар мансабдор пора олди-бердиси ва унда воситачилик қилиш жинояти билан қўлга тушган. Фирибгарлик эса 191 нафар билан учинчи ўринда қайд этилган. Шунингдек, 104 амалдор мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 30 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан, 48 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйган, 28 нафари мансабга совуққонлик билан қараган. Қолган 363 нафари эса бошқа жиноятларни содир этган.
Маълумот учун, ушбу кўрсаткичлар 2023 йилда 1778 нафарни ташкил қилиб, мансабдор шахслар 1804 та жиноят иши бўйича айбланганди.
LiveБарчаси