Ўзбекистонда мактаблар қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
25 Август 72825 1 дақиқа
Ўзбекистон мактабларида 2025/2026 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги 2025/2026 ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.
Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили олий таълим муассасаларининг 1-курслари учун 3 сентябрь, юқори курсларга эса 8 сентябрь кунидан бошланиши хабар қилинган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь