Ўзбекистонда кучли ер силкиниши сезилди
Жамият
−
18:49 13892 1 дақиқа
Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 18:37 да юз берган. Магнитудаси 6,8, чуқурлиги 224 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 499 км жанубий-шарқда жойлашган Афғонистоннинг Бадахшон вилояти. Координаталари: 36,84 даража шимолий кенглик, 70,19 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 4-5 балл, 261 км;
- Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км;
- Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км;
- Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км;
- Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км;
- Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км;
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км;
- Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км;
- Тошкент вилоятида 2-3 балл, 495 км;
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км;
- Навоий вилоятида 2 балл, 554 км;
- Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.
Live
Барчаси