Ўзбекистонда коронавируснинг янги антирекорди ўрнатилди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
51227Бугун, 18 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 мингдан ошди. Ўтган 8 соат ичида беморлар сони 259 нафарга ортиб, 50 253 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 228 нафари Тошкент шаҳрида;
• 21 нафари Тошкент вилоятида;
• 10 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 84 нафар, Наманган вилоятида 51 нафар, Бухоро вилоятида 23 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 46 527 (+435) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 307 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь